Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, таҳоратсиз жаноза намозини ўқиса ва майитни кўтарса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз жаноза намозини ўқиш жоиз эмас. Агар “бўлаверади” деб ўқиса, диндан чиқишнинг эҳтимоли бор. Таҳоратсиз маййитни кўтариш жоиз. Валлоҳу аълам!