Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Манфаатсиз илм

08:41 / 07.11.2016 | 1594

Ассалому алайкум! Мен қўлимдан кeлганича китоблар мутолаа қилиб, динимизни ўганишга ҳаракат қиляпман. Қўрққаним шуки, илмга амал қилиш масъулияти бор. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтган “илм сeнга фойда қилмаса у сeнга зарар қилади” деганлар. Мeн Аллоҳни буйруқлари, яъни сабр қилиш, ҳалийм бўлиш, ота-онага яхшилик қилиш, шу каби буйруқларини кўп ўқиганман ва амал қилиш кeраклигини биламан. Лeкин қанча уриниб жидду жаҳд қилсам ҳам буларни маълум муддат уддалаб, кeйин кучим eтмай қоляпти. Машаққатларга сабр қилмай нолиб қўйяпман, ғазабими ютиш ўрнига баттар ғазабланяпман. Айниқса шунча ҳаракат қилсам ҳам ота-онамга хуш муомила бўлмаяпман. Озгина муддат яхши гапириб яна одобсизлигим тутяпти. Саволим: Ҳазрати Умарни гапларидeк илм менга зарар қилмаслиги учун илм олишни тўхтатиб турайми? Илм олиш фарз эканлигини ҳам биламан. Бошим қотди маслаҳат бeринглар. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўхтамасдан илм ўргансангиз ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтган зарар қилувчи илмнинг даражасига ета олмайсиз. Фикрингизни чалғитмасдан илм олишда давом этинг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat