Ассалому алайкум! Бугун автомобилда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган йўловчини ўтказиб юбормадим. Бу ҳолатда мен бировнинг хаққини поймол қилдимми? Йул ҳаракати қоидаларига риоя қилишга исломда қандай қаралади?
Ва алайкум ассалом! Тартиб интизом учун киритилган қоидалар шариат қоидаларига зид келмаса ва бунда инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам тартиб топган бўлса, уларга амал қилиш вожиб ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидалари ҳам шунга киради. Валлоҳу аълам!