Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин мусофир бўлса

07:17 / 27.07.2017 | Mubina | 4664

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл киши турмуш ўртоғи билан чет элда яшаса, аёл хам намозни қаср қилиб ўқийдими? Агар ўқиса, намозни қаср қилиб ўқиш қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эрининг ҳоли билан бир хил бўлади. Агар эри бирга келиб бирга кетиш нияти бўлса эри мусофир бўлса аёли ҳам мусофир бўлади. Агар эр аёлни мусофир шаҳарга ташлаб ўзи бошқа жойга кетадиган бўлса, аёл 15 кеча-кундуздан узоқ турадиган бўлса муқим бўлади. Қаср қилиб ўқиш, фақат  тўрт ракъатла фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқишдир. Бир аёл сафар масофасидан узоқ масофадаги жойга бирон иш билан ёки даволаниш учун бориб, ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилса, муқимга айланади. Эри аёли билан бирга турмасдан, шаръий масофадан қатнаб турса, аёлининг олдига келиши билан муқимга айланмайди (Имдодул аҳком). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat