Ассалому алайкум! Масалан бирон бир ғайриддин ёки мажусий, мусулмонликни қабул қилмоқчи бўлса, калимаи шаҳодатни таржимасини ва нима деяётганини билмай айтса ҳам мусулмон ҳисобланадими?
Ва алайкум ассалом! Калимаи шаҳодатни ўзининг таржимасини билмасада, ўз тилида Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар эканларига гувоҳлик берса, мусулмон бўлади. Валлоҳу аълам!