Ассалому алайкум! Ҳали бу умматнинг охирида мусиқани, ипакни, хамрни ҳалоллайдиганлар чиқади” деган ҳадис борми?
Ва алайкум ассалом! Ҳадис бор.
حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ غَنْمٍ الْأَشْعَرِيُّ قَالَ: حَدَّثَنِي أَبُو عَامِرٍ - أَوْ أَبُو مَالِكٍ – الْأَشْعَرِيُّ، وَاللهِ مَا كَذَبَنِي، سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «لَيَكُونَنَّ مِنْ أُمَّتِي أَقْوَامٌ يَسْتَحِلُّونَ الْحِرَ وَالْحَرِيرَ، وَالْخَمْرَ وَالْمَعَازِفَ، وَلَيَنْزِلَنَّ أَقْوَامٌ إِلَى جَنْبِ عَلَمٍ يَرُوحُ عَلَيْهِمْ بِسَارِحَةٍ لَهُمْ، يَأْتِيهِمْ - يَعْنِي الْفَقِيرَ - لِحَاجَةٍ فَيَقُولُوا ارْجِعْ إِلَيْنَا غَدًا. فَيُبَيِّتُهُمُ اللهُ وَيَضَعُ الْعَلَمَ، وَيَمْسَخُ آخَرِينَ قِرَدَةً وَخَنَازِيرَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ
Абдурраҳмон ибн Ғанм Ашъарий сўзлаб берди:
«Абу Омир [ёки Абу Молик] Ашъарий менга ҳадис айтиб берди, Аллоҳга қасамки, у менга ёлғон гапирмади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитган экан: «Умматимдан фаржни, ипакни, хамрни ва созларни ҳалол санайдиган қавмлар бўлади. Яна бир қавмлар баланд тоғ этагига тушадилар. (Чўпон) уларнинг сурувини боқиб юради. У – яъни фақир – ҳожат юзасидан уларнинг олдига келади. Улар эса: «Эртага кел», дейишади. Шунда Аллоҳ уларни тунда ҳалок қилиб, баланд тоғни (устиларига) қўйиб қўяди ҳамда бошқаларни қиёматга қадар маймун ва тўнғизларга айлантиради».
Изоҳ: «Фаржни ҳалол санаш» дегани зинони ҳалол деб билишдир. Аллоҳ ҳаром қилган ишларни ҳалол санайдиган, тоғ бағрида, соя салқин жойларда бой бадавлат яшаб, Аллоҳнинг яна бошқа неъматлари оғушида бўла туриб, У Зотга ношукрлик қиладиган, неъматларнинг ҳаққини адо этмай, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзмайдиган кишиларнинг баъзиларини ҳалок қилиб, баъзиларини маймун ва тўнғизларга айлантириш азоби ушбу умматда ҳам бўлиши мумкин экан. Аммо уламолар уларнинг мазкур ҳайвонларга айлантирилишини икки хил – моддий ва маънавий тушуниш мумкин, дейдилар, яъни улар ё ҳақиқатан, жисмонан маймун ва тўнғизга айлантирилади, ёки уларнинг табиати, ички дунёси ана шундай ўзгартириб ташланади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!