Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, масалан умримиз давомида яхшилик қилиб номоз ўқисак қабр азобидан халос бўламизми? Мулк сурасини умримизда бир марта ўқисак қабр азобидан халос бўламиз деб эшитганман шу ростми?
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда ҳар куни Мулк сурасини ўқигандан қабр азоби кўтарилиши айтилган. Шунингдек ҳадисларда баъзи бир гуноҳларни қилгани учун қабр азоби бўлиши ҳам айтилган. Намоз ўқиш билан биргаликда гуноҳлардан ҳам сақланиш керак. Валлоҳу аълам!