Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тортишувларга ечим беринглар

13:57 / 10.07.2020 | Ja | 1184

Ассалому алайкум! Оход хадислар хақида, тушинтириб беринглар. Бир тараф, ақийдага олинмайди, харом деб айтса. Иккинчи тараф амал қилинади ва ақийдага олинади деб айтяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизни ақийдамиз қандай бўлишини китобимизга очиқ-ойдин ёзиб қўйилган. Тортишадиганлар тортишаверсин. Бизга, тортишиб охири бир натижага келган мужтаҳид уламоларимизнинг гапларига амал қилишимиз қолган холос. Баъзи бир шундай масалалар борки тобеъинлар давридан бери ихтилофли бўлиб келади ва қиёматгача ҳам ихтилофли кетади. Сиз билан бизга ўша икки тарафдан бирини танлашимиз керак бўлади. Танлашда қийналишга ҳам ҳожат йўқ, биздан олдин жумҳур уламолар танлагани бизга кифоя. Чунки улар биз ва сиздан олим бўлишган ва сиз ўрганмоқчи бўлган масалаларни тўлиқ ўрганиб ўша танловга келишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat