Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза

18:28 / 11.11.2016 | Bekzod | 2345

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар? 1- саволим : рўзани қазосини тутадиган вақтда эртаси куни тутилаётган қазо рўзани ниятини кечқурун ётишдан олди ёки умуман саҳарликдан олдинроқ қилса бўладими?
2- саволим: Оғизни ёпганда мен кўпинча ҳеч нарса емайман. Шундай қилиш мумкинми?
3- саволим: бугун эрталаб уйқудан турдим, кунни душанбалиги ва шу кунда рўза тутиш суннатлигини билиб, бамдод намозидан кейин саҳарлик вақтидан кеч қолган бўлсам ҳам ҳеч нарса емай  ният қилиб, рўзанинг қазосини тутдим. Шу тутган рўзам дурустми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қуёш ботганидан бамдоднинг вақти киргунича рўза тутишни ният қилса, кифоя қилади. Масалан шомнинг вақти кириши билан “эртага рўзани қазосини тутишни ният қилдим” деса ва бамдод вақти киргунича еб-ичишдан тўхтаса, тутган рўзаси адо бўлади. 2). Бамдод вақти кирган бўлса, еб-ичмаслигингиз шарт. 3). Кечқурун “қазо рўза тутаман” деб ният қилган бўлсангиз, ўтади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat