Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суралар ўқиб юриш

06:08 / 18.10.2017 | Достон | 3820

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, номоз ўқимайман, лекин баъзи бир сураларни биламан ва айнан шу сураларни юрган йўлимда ҳам дилимга келиб дилимдан тилимга чиқади. Азон айтишни яхши кўраман ва уни ҳам юрган йўлимда, ишда ҳам айтавераман. Юрган йўлимда азон айтишим динимизга ҳурматсизлик бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз намозни ўқимаслигингиз Аллоҳни ҳурмат қилмаслигингиз бўлади. Аллоҳ сизга беш вақт намозни буюрса-ю, сиз “Сенинг буйруғинга” десангиз. Гарчи буни сўз билан айтмасангизда намозни тарк қилишингиз шуни ифода қилади. Тездан намозни бошланг. Намозни тарк қилиб қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беришни ўйланг. билганларингизни ҳам ўқиб юраверинг.

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам! Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади. Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар. Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар. Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар. Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди. Ушбу оятда зикр қилинганлар мунофиқлар эканига келаси икки оят ҳам далилдир.

الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ۝

6. Улар риё қиладиганлардир. Намоз ўқиса-ю, намознинг ҳақиқатини унутса, ёмонлик, иғво, бўҳтон, ёлғончилик, бузғунчилик ва бошқа разолатлардан қайтмаса, ундай киши риёкор, мунофиқ бўлади. Одамларнинг кўзини бўяш, улар ҳузурида обрў топиш, ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун намоз ўқиган бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat