Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мол боқиш

08:46 / 11.02.2019 | Jangabay | 1868
Ассалому алайкум! Яқинда мен “Ислом уз” сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “..Аммо мол-қўйимни яхшилаб боқсам, гўшт кўп бўлади, сотиб пул қиламан, деган ниятдаги одам гўштга, молу пулга етишиши мумкин, аммо ажр савобга эришмаслиги аниқ”, деган гапларини ўқиб қолдим. Шундан кейин менда (ва менга ўхшаган одамларда) бир неча саволлар пайдо бўлди. Бизлар қишлоқда яшаймиз ва баҳордан то қишгача деҳқончилик қиламиз. Деҳқончиликдан топган пулларимизга бозордан ёш хуккизларни сотиб оламиз. Кейин уларни 3-4 ой ем-хашак бериб боқамиз. Ем-хашакларниям сотиб олмамиз. Агар бизлар ҳалол йўл билан топган пулларимизга бозордан ориқ мол олиб, кейин уни семиртиб бозорга сотсак, бизлар савобга эришмаймизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шуни пулини оиламни нафақасига, ҳалол ризқга ва яхшиликкка сарфлайман деб сотиб олсангиз савоб оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat