Ассалому алайкум! Динда мақтанишнинг ҳукми қандай? «Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла» Зуҳо — 12. Роббимиз берган неъматларни сўзлаш ва мақтанишнинг фарқи нимада?
Ва алайкум ассалом! Иккисини айтаётгандаги ниятидан фарқ қилади. Мақтанаётган киши ён атрофдагиларни таҳқирлашни кўзда тутса, Аллоҳни неъматини сўзлагувчи эса Аллоҳга шукурни ният қилади. Валлоҳу аълам!