Ассалому алайкум! Устозлар, сизларга билмаганим сабабидан кўп савол бераётганимдан узр сўрайман. Туркияда ишлаб чиқарилган Термалмест жавроблари ҳақида ўқиб қолдим. Худди Эшелместга ўхшаган экан. http://termalmest.com/ сайтида фатволари ҳам турибди. Шу жавробга масҳ тортса бўлиши ва бизнинг Ҳанафий мазҳабимизга тўғри келиши ёки келмаслиги тўғрисида маълумот берсангизлар. Аввалдан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Махсида топиладиган шартлар топилса, жоиз. Валлоҳу аълам!