Ассалому алайкум! Устозлар, транспорт воситасида тезликни бесабаб, қизиққонлик билан, ҳаддан зиёд оширган ва автохалокатга учраб ҳалок бўлган инсоннинг ҳукми қандай? Транспорт воситасида тезлигини сабабли оширган ва автохалокатга учраб ҳалок бўлган инсонничи?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади : وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ 195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!