Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тўғрисини айтсам бу савол жавобларни ўқиб, кўнглимдаги қийнаётган кўп саволларга жавоб топаман. Сизларга раҳмат айтмоқчиман. Саволим шуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кeлган ҳадисларда “банданинг саждадаги дуоси энг қабул бўлувчи” дейилган экан. Сажда пайтида субхана роббиял аъла дeймиз, яна қандай дуо айтиш мумкин?
Ва алайкум ассалом! Нафл намозни ўқиб, саждада қалбдан ўтказиб хоҳлаган дуони қилишингиз мумкин. Агар овоз чиқариб дуо қилмоқчи бўлсангиз таҳоратли ҳолда ёлғиз саждани ўзини қилиб, хоҳлаган дуоингизни сўрашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!