Аллоҳ раҳмат қилсин, Фозил қори домла ҳақидаги илиқ гапларингиз ва дуоларингиз учун ташаккур. - Отангиз ва унинг аёлига тушунтириш борасидаги ҳаракатингизни даво эттираверинг. Кўпроқ намозлардан кейин уларга инсоф тилаб дуолар қилинг. Биз ҳам қўлдан келганича дуо қилиб турамиз. Агар йўлини топиб алоҳида бўлиб олсангиз, яхши бўлади. Отангизни эҳтиром қилишда давом этаверинг.