Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни уч тоифа шафоат қилади: «Анбиёлар, уламолар ва шаҳидлар», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.Ҳадиси шарифнинг маҳносидан кўриниб турибдики, Ислом уламолари нафақат бу фоний дунёда, балки, у боқий дунёда ҳам юксак ҳурматланар эканлар. Қиёмат куни уламолар пайғамбарлардан кейинги мартабага, ҳатто Ислом учун Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиб жон берган шаҳидлардан ҳам устун мартабага эришар эканлар. Қиёмат кунининг нима экани ҳаммага маҳлум. У кунда ҳамма ғам-ташвишда, қўрқинчда қолиши, биров билан бировнинг иши бўлмай қолиши барчага маҳлум. Ана ўшандоқ кунда Аллоҳ таоло ўз бандаларидан уч тоифасига алоҳида имтиёз берар экан. Улар мазкур қўрқинч, даҳшат ва хорликлардан мустасно қилинар экан-да, ундан ҳам зиёда ҳолда бошқа бандаларга шафоат бериш ҳуқуқи ато этилар экан.Аввало, анбиёлар ўзлари хоҳлаган, муносиб билган кишиларга шафоат бериб, Аллоҳдан уларни жаннатга киритишини сўрар эканлар.Анбиёлардан сўнг эса, уламоларга шафоат қилиш ҳуқуқи берилар экан. Улар ҳам ўзлари муносиб деб билган одамларга шафоат бериб, Аллоҳдан уларни жаннатга киритишини сўрар эканлар. Сўнгра бу ишга шаҳидлар муяссар бўлишар экан. Улар ҳам маҳлум кишиларни шафоат қилар эканлар.Бу ҳадис уламоларнинг охиратдаги мартабалари қанчалик улуғ эканини кўрсатиб турибди. Бу эса олим бўлиш учун қаттиқ интилиш лозимлигини ҳам билдиради.Энди шафоат шафоатчига қараб ҳам саккиз турли бўлади: 1. Анбиё алайҳиссалломларнинг умматларига шафоати. 2. Фаришталарнинг гуноҳкорларга шафоати.3. Кичик болаларнинг ота-онасига шафоати. 4. Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганнинг ўз аҳлидан етмиш кишига шафоати. 5. Қуръонни ёд олган кишининг аҳли байтига шафоати. 6. Мўминларнинг бир-бирлари ҳақидаги шафоати. 7. Қуръони каримнинг ўз қорисига шафоати. 8. Рўзанинг рўзадорга шафоати. Далил: қуйидаги оятлар: 1. «У зотнинг ҳузурида шафоат берадиган, фақат Унинг изни ила бўлур». (Бақара: 255). 2. «У зот ишнинг таъбирини қилур. Ҳеч бир шафоатчи йўқ. Магар Унинг изнидан сўнг бўлур». (Юнус: 3) 3. «Шафоатга молик бўлмаслар. Магар Раҳмон ҳузурида аҳд олгангина бўлур». (Марям: 87) 4. «¤ша Кунда шафоат наф бермас. Магар кимга Раҳмон изн берса ва унинг гапиришига рози бўлса (наф берур)». (Тоҳа: 109) 5. «Ва шафоат бермаслар, магар кимга рози бўлса (берурлар). Улар Роббиларидан қўрққан ҳолларидадир». (Анбиё: 28) 6. «Осмонларда қанчадан-қанча фаришталарнинг шафоатлари ҳеч бир нарсани аритмас. Магар Аллоҳ хоҳлаган ва рози бўлган одамга изн бергандан кейингина (аритар)». (Нажм: 26) 7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бас Аллоҳ таоло: «Фаришталар шафоат берди. Набийлар шафоат берди. Мўминлар шафоат берди. Арҳамур Роҳиймийндан бошқа ҳеч ким қолмади», дейди. Сўнгра дўзахдан бир сиқим олади ва ундан ҳеч бир яхшилик қилмаган одамларни чиқаради», деган ҳадислари.(Муслим Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 8. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳиднинг олти хислатини баён қилган ҳадислари охирида: «Ва ўз қариндошларидан етмиш кишига шафоат беради», дейилган. (Термизий ва Ибн Можа). 9. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг умматимдан кўпчиликка шафоат берадиганлар, қабилага шафоат берадиганлар, ота томон қариндошларга шафоат берадиганлар, ва бир кишига, токи жаннатга киришлари учун шафоат берадиганлар бор», деганлар. (Термизий). 10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон бандага шафоат берадилар»-деганлар. (Байҳақий «Шуабул Иймон»да ривоят қилган). 11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта «Сиқт»-(балоғатга етмай ўлган бола) ота-онасини дўзахга киргазган чоғда Роббиси ила тортишади. Шунда унга: «Эй Роббиси ила тортишувчи бола, ота-онагни жаннатга кирит», дейилади», деганлар. (Ибн Можа). 2. Гапингиз тўғри.3. Бу зот ҳақида менда маълумотлар йўқ. Ҳар бир мурид ўз шайхини муршиди комил деб билади. Бу каби ишларда бошқаларнинг ҳукм чиқариши мушкул.