Ассалому алайкум! Мен уйда кўп эмас 3-4та қора мол (новвос) боқиб тураман. Яхши боққаним сабаб тез семиради. Кўп одамлар кириб кўриб чикиб кетади. Шундай пайтда молимга хам кўз тегадими? Баъзилар 3 марта пуфлаб қўй куз тегади дейишади. Шу гаплар қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Кўз тегади. Одатда биринчи қарагандаги кўз тегади, кейинги қарашлар таъсир қилмайди. Шунинг учун кирган одамни биринчи қарашини жалб қиладиган бирор қизиқарли нарсани устунга илиб қўйсангиз, биринчи назари ўшанга тушади. Исриқ ёки тақа илиб юрманг. Деворга молнинг тезагидан ёпиштириб қўйсангиз ҳам одамнинг кўзига ажойиб кўринаверади. Шунда тезак сақлади деган эътиқодга ҳам бормайсиз. Валлоҳу аълам!