Ҳанафий мазҳаби уламолари ғуслдан кейин ухлаган, сийган ва бир неча қадам юрган одамдан маний чиқса, қайта ғусл қилиш лозим бўлмаслигига иттифоқ қилишган. Аммо уйқудан, сийишдан ва юришдан олдин шаҳватсиз чиққан манийдан Абу Ҳанийфа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимонинг наздиларида ғуслни қайта қилади. Абу Юсуф, қилмайди, деганлар.