Ассалому алайкум! Укам етим қизга кўнгил қўйди. Аммо ота-онамиз қизни етим бўлгани учун жиддий қаршиликлар қилишмоқда. Қиз солиха қизлардан бўлгани ва қийинчиликда яшагани укамни анча безовда қилмоқда. Уйланиш фикридан қайтариб бўлмаябти. Лекин ота онамизни хам кўндириб бўлмаябти. Мен оилада кўпроқ ибодат қилганим сабаб мухокама махал етимга уйланишни ажрларини ота онамга айтинг деб қолди. Аммо мен бу хакида илмим сустроқ эди. Қизни солиха қиз эканига гувох бўлдим. Бу ҳолатда нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда қуйидагича келади:
عن ابن عباس قال جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال إن عندنا يتيمة وقد خطبها رجل معدم ورجل موسر وهي تهوى المعدم ونحن نهوى الموسر فقال صلى الله عليه وسلم: لم ير للمتحابين مثل النكاح رواه ابن ماجه
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб “Ҳузуримизда бир етим қиз бор. Унга бир камбағал ва бир бой киши совчи бўлишди. Қиз камбағални севади, биз эса бойни ёқтирдик” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки бир-бирига муҳаббат қилиганлар учун никоҳдек(афзал) нарса йўқ” дедилар".
Ибн Можа ривояти.
Яъни муҳаббат дардининг давоси никоҳдир. Акс ҳолда икки томон ҳам катта зиён кўради. Инсон фақат фойда кўришни ўйлайвермасдан ночорларни бошини силаш, уларни ҳам тўғри йўлга бошлаш ва ўзгалардан кутавермасдан ўзгаларга ҳам беришни ҳам ўйлаш керак. Валлоҳу аълам!