Ассалому алайкум! Азиз устозлар, жуда куп савол бeраётганим учун узр сўрайман зeроким халқимизда сўраб билган олим, сурамаган ўзига золим дeган гап бор.
Бир танишим айтдики — Бомдод, пeшин, аср ва шом намозларини кирган заҳоти билан ўқиса савоби кўп бўлади. Намоз вақтининг ўрталари ёки чиқишига озроқ вақт қолганда ўқиса, камроқ савоб бўларкан ва хуфтон намозини кирган вақти билан ўқигандан кўра кeчани учдан иккинчи қисмида ўқиса кўпроқ савоб ёзиларкан бу гаплар қанчалик асосли?
Бу саволлар мeни анча йиллардан бeри ўйлантириб юради. Аллоҳни иродаси билан сизларни сайтингиздан фойдаланишни ўрганиб олдим ва ўзимни қизиқтирган, ўйлантирадиган саволларимни йўллаб динимга янада чиройли амал қилишга ҳаракат қиляпман. Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом!
НАМОЗНИНГ ВАҚТЛАРИ
Бунда қайси намознинг қай вақтда ўқилиши, беш вақт фарз намозларнинг ҳар бирининг аввалги ва охирги вақтлари, қай вақтда намоз ўқиш жоиз эмас, қай вақтда макруҳ бўлади, каби масалалар муолажа қилинади.وَقْتُ الصُّبْحِ مِنَ الْفَجْرِ الْمُعْتَرِضِ فِي الْأُفُقِ إِلَى الطُّلُوعِ. وَالظُّهْرِ مِنَ الزَّوَالِ إِلَى بُلُوغِ ظِلِّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَيْهِ، سِوَى فَيْءِ الزَّوَالِ، وَفِي رِوَايَةٍ: مِثْلهُ. وَالْعَصْرِ مِنْهُ إِلَى الْغُرُوبِ. وَالْمَغْرِبِ مِنْهُ إِلَى غَيْبَةِ الشَّفَقِ: هُوَ الْحُمْرَةُ، وَبِهِ يُفْتَى. وَالْعِشَاءِ مِنْهُ، وَالْوِتْرِ بَعْدَهُ إِلَى الْفَجْرِ لَهُمَا
Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб, то қуёш чиққунчадир. Пешиннинг вақти заволдан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар, дейилган. Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча. Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.(الْأَوْقَاتُ الْمُسْتَحَبَّةُ)
МУСТАҲАБ ВАҚТЛАР
وَيُسْتَحَبُّ لِلْفَجْرِ الْبَدَاءَةُ مُسْفِرًا، بِحَيْثُ يُمْكِنُهُ تَرْتِيلُ أَرْبَعِينَ آيَةً، ثُمَّ الْإِعَادَةُ إِنْ ظَهَرَ فَسَادُ وُضُوئِهِ وَيُسْتَحَبُّ تَأْخِيرُ ظُهْرِ الصَّيْفِ وَتَأْخِيرُ الْعَصْرِ مَا لَمْ تَتَغَيَّرْ، وَالْعِشَاءِ إِلَى ثُلُثِ اللَّيْلِ. وَالْوِتْرِ إِلَى آخِرِهِ، لِمَنْ يَثِقُ بِالْاِنْتِبَاهِ. وَتَعْجِيلُ ظُهْرِ الشِّتَاءِ وَالْمَغْرِبِ. وَيَوْمُ غَيْمٍ يُعَجَّلُ الْعَصْرُ وَالْعِشَاءُ وَيُؤَخَّرُ غَيْرُهُمَا
Бомдодни субҳ оқарганда бошлаш мустаҳабдир. Токи қирқ оятни тартил қилишга ва таҳорати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса, яна қайтаришга имкон бўлсин. Ёзда пешинни кечга суриш мустаҳабдир. Асрни ҳам, модомики қуёш ўзгармаса. Шунингдек, хуфтонни кечанинг учдан биригача ва уйғонишга ишончи борлар учун витрни (кечанинг) охиригача (суриш мустаҳабдир). Қишда пешин ва шомни эрта ўқиш мустаҳабдир. Булутли кунда аср ва хуфтонни эрта ўқилади. Иккисидан бошқани кеч ўқилади.(الْأَوْقَاتُ الْمَكْرُوهَةُ) МАКРУҲ ВАҚТЛАР
وَلَا يَجُوزُ صَلَاةٌ، وَسَجْدَةُ تِلَاوَةٍ، وَصَلَاةُ جِنَازةٍ عِنْدَ طُلُوعِهَا وَقِيَامِهَا وَغُرُوبِهَا، إِلَّا عَصْرَ يَوْمِهِ. وَتُكْرَهُ إِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ لِلْخُطْبَةِ. وَيُكْرَهُ النَّفْلُ فَقَطْ بَعْدَ الصُّبْحِ إِلَّا سُنَّتَهُ، وَبَعْدَ أَدَاءِ الْعَصْرِ إِلَى أَدَاءِ الْمَغْرِبِ. وَمَنْ هُوَ أَهْلُ فَرْضٍ فِي آخِرِ وَقْتِهِ، يَقْضِيهِ فَقَطْ، لَا مَنْ حَاضَتْ فِيهِ
Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Фақат ўша куннинг асри бундан мустасно. Мазкурлар имом хутбага чиққанда ҳам макруҳдир. Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай. Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади. Охирги вақтда ҳайз кўрган қазо қилмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!