Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтириб ухлаганда

08:10 / 11.01.2017 | Tohir | 2398

Ассалому алайкум! Киши таҳоратли бўлса, агар бирор китоб ўқиётиб мудроқ босса ёки деворга бирор нарсага суяниб ухласа таҳорат бузилмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси.
Яъни бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани олиб ташланганда йиқилиб тушса, таҳорати кетган бўлади.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ الْعَيْنُ وِكَاءُ السَّهِ، فَمَنْ نَامَ فَلْيَتَوَضَّأْ رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кўз ортнинг боғичидир. Бас, ким ухласа, таҳорат қилсин», дедилар».
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Агар киши мақъади – думбасини босмай ухласа, таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки мақъадини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ўтириб ухласа, таҳорати кетади.
Агар орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَنْتَظِرُونَ الْعِشَاءَ الْآخِرَةَ حَتَّى تَخْفِقَ رُؤُوسُهُمْ، ثُمَّ يُصَلُّونَ وَلَا يَتَوَضَّؤُونَ رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонга интизор бўлиб ўтирардилар, хатто (мудроқ босганидан) бошлари эгилиб кетарди. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Агар бир нарсага суяниб ухлаб қолган бўлса, ўша нарсани олиб юборилганда йиқилиб тушса, таҳорати кетади.
Намоздаги ҳолатлардан бирида ухлаб қолса, таҳорат кетмайди. Бунда намозда бўлиш ёки бўлмасликнинг фарқи йўқ. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat