Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боланинг сура ёдлаши

21:50 / 22.06.2019 | Mo'mina | 2047
Ассалому алайкум! Фарзандим 4 ёшда. 2 ёшида калима ва Бисмиллаҳни ёдлаган. Ҳозирда суралардан фақат Ихлос сурасини ва Ёсиннинг бошидаги 6-7 оятини ҳам билади. Ҳозир Фотиҳа сурасини ёдладишга уриняпман. Хотираси яхши, ҳатто мен иш қилаётганимда "Ёсин", " Ар-Роҳман"нинг мп3 вариантини эшитсам баъзи оятларини ёдлаб қолади. Лекин муаммо унинг нутқида. У Р ҳарфини баъзида Й, баъзида Л деб талаффус қилади. Бисмиллаҳдаги барча Р ҳарфларини айтолмайди. Фотиҳани ёдладаётганимда ҳам барча "р"ли сўзларини нотўғри айтяпти. Мен унга сураларни ёдладишда давом этаверишим керакми? Ё нутқи тўлиқ ва мукаммал бўлмагунича ёдламай тургани яхшими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўп кўп эшитсин. Бирорта мутахассис олдига борсангшиз тезда Р ни чиқаришни ҳам ўргатиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat