Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишимни илтимоси билан ёздим. Касали туфайли табибга борибди, у табиб унга газли сувга дам солиб ичириб қустирибди. Яна хўрозни қони билан қонлаб, 3 кун чўмилтирмабди. Буни қандай тушуниш кeрeк? Бу сeхр эмасми?
Ва алайкум ассалом! Жинларга атаб жонлиқ сўйиш шарк ҳисобланади. Одатда фолбинларга борилса, улар шу каби ишларга буюришиб сўйилган ҳайвоннинг қонларини суркашга буюришади. Бу ширкка буюришдир. Валлоҳу аълам!