Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида саволларим

13:26 / 11.11.2017 | Хошимжон | 6331

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, илоҳим илмингизни бундан хам  зиёда қилсин! Мен  сизларни  ушбу сайтингиз  орқали ибодат  қилишга  оид кўп нарсаларни ўқиб  ўрганиб  ибодатларимни бундан ҳам  зиёда  бўлиши учун харакат қилмоқдаман. Бунинг  учун  сизларга  ўз самимий  миннатдорчилигимни билдираман. Мен  яна қуйидаги саволлар  билан  мурожаат қилмоқчиман:
1).  Жамоат билан  масжидда номоз  ўқиганимда  номозни бошланиши олдидан такбир  айтилаётган вақтда кўпинча  орқамга  қарасам ёши  улуғ, тақвадор номозхонлар турганлигини  кўраман  ва  улар  олдида  мен  олдинги  сафда  туриб номоз ўқишимга ноқулай  бўлмоқда. Бундай  холатларда мен  ўз  ўрнимни уларга бўшатиб иккинчи  сафга  ўтиб  олсам, мен  сафни тарк этган бўлмайманми?
2). Мен ибодат қилишни яқинда бошлаганлигим учун менда  хозир номозни ўрганишга оид 3-4 та китобларим бор, уларнинг бирида  номозни охирида ўқиладиган  «Солли» зикрини бошланишида  Алоҳумма салли ъало Мухаммадин ва ъало оли Мухаммад…. деб ёзилган. Лекин иккинчи  китобда  эса Алоҳумма солли ъало Мухаммадин ва ъало али Мухаммад……. деб ёзилганлиги  учун  о   ва  а  харфлари алмашиб  келмоқда. Шунинг  учун   менда бироз иккиланиш бўлмоқда. Баъзи бир қори  акалардан сўрасам икаласини хам ўқийверинг  бўлаверади дейишяпти. Шундай  қилсам тўғри бўладими? Юқоридаги  саволларни  ёзишда  қилинган хато  ва  камчиликларимга узр  сўрайман. Бериладиган жавоб  учун  олдиндан  миннатдочилик  билдираман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Масжиддаги жой мубоҳ бўлиб, ким биринчи келса ўша жой унинг ҳаққи бўлади. Жойингизни бировга бериш ёки бермаслик ихтиёрингиз. 2). Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад – деб ўқисангиз тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat