Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат

10:04 / 17.01.2017 | Alisher | 3464

Ассалому алайкум! Кийимимга нажосат тегсаю, лекин уни ўзим билмасдан уша кийимда намоз ўкийверсам бунинг хукми кандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Нажосатнинг катта кичиклигига қаралади.

Отнинг ва ейиладиган ҳайвонларнинг пешоби ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади.

Енгил нажосатнинг «енгил» деб аталишига сабаб, уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари «нажас» деса, бошқалари «нажас эмас» деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун уни «енгил нажосат» дейилган.

Мазкур нажосатдан кийимнинг тўртдан бирига ва ундан озига тегса, афв бўлгани учун намоз ўқиса бўлаверади. Бадандан бир аъзонинг тўртдан бирига тегса, афв қилинади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat