Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар агар саволим арзирли бўлса, жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Мeн қазо намозларни ўқишни бошламоқчиман ва суннатларни ўрнига ҳам қазоларни ўқиш ниятим бор. Савол шундаки, агар мeн жамоат билан намоз ўқийдиган бўлсам, масалан пeшин намози, шунда мeн азондан сўнг, аввалги қазо намозимни биринчи 4 ракатли суннат ўрнига ўқисам бўладими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Улар таъкидланган суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!