Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сайтга биринчи саволим. Аллоҳ хайрли қилсин. Қуръони каримда Аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссалом учрашганда Аллоҳ таолонинг тоққа тажаллий қилгани ҳақида сўз боради. Мана шу тажаллий дегани Аллоҳ таолонинг Жалла, Жалол исмларидан олинганми?
Ва алайкум ассалом! Ундан олинмаган. Тажаллий бу Аллоҳ таоло ғайб саналган Ўзининг сифатини зоҳир қилганда маъносидадир. Валлоҳу аълам!