Ассалому алайкум! Бомдод намозига тахорат килиб шу тахорат билан, бузилмаган холатда Пешин, Аср ва Шом намозларини укиса булаверадими? Бир танишим Бомдод намозига килинган тахорат, куёш чиккандан кейин бузилади деб колди. Танишимга хам бир илмли одам айтган экан. Шу канчалик тугри?
Ва алайкум ассалом! Саломатлиги яхши, яъни соҳиби узр бўлмаган одам таҳорат кетказадиган амаллар бўлмагунича бир таҳорат билан беш вақт намозни ҳам, ундан кўп намозни ҳам ўқиши мумкин. Доимий ел, ёки бавл келиб турадиган одамлар эса ҳар намозга янги таҳорат олиб ўқишади. Валлоҳу аълам!