Ассалому алайкум! Болларнинг таглигини ювиш ёки ҳожат қилиб бўлгач уни ювинтириб қўйиш кабилар таҳоратни бузадими? Кўпинча энди таҳорат қилиб намозга тайёрланаётганимда болам ҳожатга чиқишни хоҳлаб қолади. Бундай пайтларда яна қайта таҳорат олишим кeрак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Кийим ёки баданга нажосат сачраши билан таҳорат кетмайди. Ўша нажосат сачраган жойни ювишнинг ўзи кифоя қилади. Сизнинг ҳолатингизда таҳоратингиз бўлса, унга зарар етмайди. Валлоҳу аълам!