Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногиронлик нафақаси

23:51 / 26.01.2019 | Mustafo | 2473
Ассалому алайкум! Устозлар, 2 ёшдан ошган ўғлимиз бор. Ўзи мустақил туролмайди, юролмайди, умуртқасида жаррохлик операцияси ўтказилган. Кўп касал бўлади. Хар ой оёғига асаб толаларига даволатиб муолажа қиламиз. Шифокорлар ногиронлик очиб, давлат томонидан бериладиган нафақани олишимиз мумкинлигини, ногиронлигини билдирувчи хужжати бўлса, кўп имкониятлар бўлиши, тиббиёт ходимлари алохида эътибор беришлигини айтишди. Лекин турмуш ўртоғим ғурури баланд келиб ногиронлик нафақасини ва давлат томонидан бериладиган бошқа ёрдамларни истамаяпти. Жуда бой эмасмиз лекин болам учун қанча маблақ керак бўлса бераман дейдилар. Болани шифокорларга доим мен олиб бораман, ўзим даволатаман, хўжайиним ишда бўлганлиги учун фақат зарур пулни берадилар, бирга боролмайдилар. Кейинги ойдан бизга нафақа чиқар экан. Хўжайинимнинг бундан хабари йўқ. Шу пулни хўжайинимга айтмасдан олиб, ўқлимнинг эхтиёжларига ишлатсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat