Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Роббана дуоси

18:29 / 16.02.2017 | Ibn_Hasan | 102046

Ассалому алайкум! Устозлар қуйидагилардан қай бири тўғри келтирилган:
1. Роббана атина фид-дуня ҳасана ва фил-ахироти ҳасана ва қина азабан-нар”.
2. Роббана атина фид-дуня ҳасанатав ва фил-ахироти ҳасанатав ва қина азабан-нар”.
3. Роббана атина фид-дуня ҳасанатан ва фил-ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар”.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ السَّائِبِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ بَيْنَ الرُّكْنِ الْيَمَانِيِّ وَالْحَجَرِ: رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукни яманий ва ҳажарнинг орасида «Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар» («Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин»), деяётганларини эшитдим». Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган. Шарҳ: Бу дуо мусулмонларнинг дуоси бўлиб, улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. динсизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳою ҳавасини сўрамайдилар ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар. Бу дуода юксак одоб ҳам яққол кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умуман, «яхшилик» деб айтилмоқда. Яхшиликнинг нималигини эса Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади. Имом Ибн Касийр: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», деганлар. Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «(Байтуллоҳнинг) бурчагидан ҳар ўтганимда «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббанаа! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар» дуосини ўқинглар», деганлар. Ибн Абу Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда: «Анас  ибн  Моликнинг ҳузурида  эдик.  Собит  у кишига: «Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти», деди. Анас ибн Молик «Роббана, атинаа...» (дуоси)ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Турмоқчи бўлишганда: «Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз», деди. Шунда Анас ибн Молик: «Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку», дедилар». (Ҳадис ва ҳаёт китобдан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat