Ҳазрат сизга бир саволим бор мани болажак турмуш ўртоғим оила аъзоларимни ёқтирмедила. мани холаларим ҳулкқи бузуқ у кишига бу ёқмайди сани қонингга ҳам бор деб гапираверадила ман нима қилишимни билмайман. шуни устидан кўп тортишамиз. Улардан узоқроқ юр дедила. Ман нима қилишимни билмай қолдим манга маслаҳат беринг
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Хулқи бузуқ кишилардан узоқлашиш яхши. Аммо мазкур хулқи бузуқ қариндош бўлса, унга силаи раҳм қилиш ҳам бор. Сиз улардан узоқ юришга ҳаракат қилинг, аммо алоқани тамоман узиб қўйманг.