Ассалому алайкум! Кўпчиликка маълумки ҳозирги кунларда бизнинг юртимизда ҳам фокусчилар кўпайиб кетди. Улар ақл бовар қилмас трюклар кўрсатишмоқда. Айримларнинг изоҳича улар маълум бир вақт давомида маросим ўтказиб, руҳини иблисга сотиб, шундай маҳоратга эга бўлармуш. Саволим қуйидагича : инсон зотига Аллоҳ таолодан бошқаси (жин, шайтон) ўзгача иқтидор, қобилият ато этиши мумкинми?
Раҳматли устоз шайх Ҳазратларининг жодугарлик ҳақида китоблари борлигини биламан, лекин бизнинг худудимизда топа олмаябман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Фокус ҳам сеҳргарликка кириб, шариатимиз бундан қайтарган. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=12722.0 Китобга келсак, унинг номи «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар ҳақиқати» бўлиб, агар китобни топа олмасангиз қуйидаги манзилдан электрон нусхасини олишингиз ↓ https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/folbinlik-sergarlik-zhin-chiarish-va-noananavii-davolash-kabi-ishlar