Ассалому алайкум!
1-саволим. Аёлимга бир талоқ тушганда суратиб олган эдик. Кейин аёлим уз ота уйида (муносабатимиз яхши эди) яшаётганда аёлим менга телефонда "-Дадам эринг билан яшамоқчи булсанг эрингни уйига чиқиб яшагин йуқса бошқа эрга бериб юбораман деяптилар"-деганди, мен узимча "талоғини бермасам кимга беради даданг"деган хаёлда -"Бериб юбораверсинлар"-дегандим. Шунда хам талоқ тушадими?
2-савол. Икки талоқ тушган аёл бошқа эркакга никохланса буладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1). Тушмайди.
2). Бир талоқ тушган бўлса ҳам, агар иддаси чиқса бошқага никоҳланса бўлади. Бошқага никоҳланиш учун уч талоқ олиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!