Ассалому алайкум. Доғистон шаҳрида туғилган бола ҳақида нима дейсиз? Яъни боланинг оёғида пайдо бўлаётган ёзувлар ҳақида. Кўпчилик у болани Маҳдий дейишяпти.
- Ва алайкум ассалом! Аввало, Доғистон шаҳар эмас. Доғистонни шаҳар дейиш уят. Доғистон – Россия давлатидаги жумҳуриятлардан бири. Бу ҳолат нодир бўлса ҳам, шов-шув қиладиган иш эмас. Аллоҳ нимани истаса, ўша бўлади. Бу каби ёзувлар деворларда, дарахтларда ва ҳайвонларда пайдо бўлиб туради. Аллоҳга бўлган иймон бундай нарсаларга боғлиқ эмас. Мазкур бола Маҳдий ҳам эмас. Имом Маҳдийнинг ўзларига хос аломатлари бор. Бу боладаги аломатлар имом Маҳдийнинг аломатлари эмас. Менга «Имом Маҳдийнинг аломатлари қандай?» деб савол бермасдан, ўша маълумотларни топиб, ўқинг.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077