Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамга қандай насиҳат қилсам бўлади?

17:51 / 03.06.2013 | abdu RAXMON abdu OLLOX | 3299

Муҳтарам ҳазрат мен отам билан биргаликда Россияда ишлаяпмиз. Мени отам оиламизни боқаман деган ниятда, балки адашган ҳолда кўра била туриб, йўлдан адашиб қолганлар. Мен шу ҳолатни кўзим билан кўра била туриб, отамга насиҳат қилсам бўладими? Аммо насиҳатимни тушунмайдилар деган гумоним бор, чунки феъллари оғир, жаҳллари тез чиқади. Агар тушунмасалар отамга бақиришга, ёки бошқа йўли билан тушунтиришимга ҳаққим борми? Ахир "мен отамни яхшиликка, тўғри йўлга солишга ҳаракат қилган бўламан" деган фикрдаман. Илтимос шу саволимга жавоб берсангиз, жуда қийин аҳволдаман. Раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Яхшилик билан тушунтиришга уриниб кўринг. Иложи бўлса отангизга гапи ўтадиган катта одамлардан ёрдам сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat