Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганми

00:00 / 08.11.2009 | eski savollar | 3576
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари, Аллоҳим сизга қилаётган ҳайрли ишларингизда куч-қувват ва соғлиқ саломатлик берсин, умрингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Сизга хат ёзишдан олдин кўп ўйландим, чунки бу хат жавобидан, келгуси ҳаётимда кандай йул тутишни шариат томондан сиздан маслаҳат сўрамоқчиман. Илтимос иложи борича маслаҳат билан ёрдам берсангиз.Аёлим билан бирга ўқиганмиз у ҳам мен ҳам врачмиз. Институтдан сўнг турмуш қурдик алоҳида бирга тинч тотув яшадик, фарзандлик бўлдик алҳамдуллилаҳ, сўнгра фарзандим 1,5 ёш бўлганда онам биз билан яшай бошладилар, секин секин уйда ҳар ҳил майда чуйда гаплардан уйда жанжал чиқа бошлади. Онам билан 6 ой яшагандан сўнг охири каттароқ жанжалдан сўнг аёлимни уйга юборишга мажбур бўлдим(чунки онамни асаб устида ўзини ёмон ҳис қилгани учун). Орадан 1 ойча ўтмасдан қайнотам келдилар ва онам билан келиша олишмади, онам ажрашасан деб туриб олдилар, сўнг яна махалла комитетида ҳам жанжал... хуллас қудалар келиша олишмади. Онам ва оилам орасида нима қилишимни билмай қолдим, онам ё мени ё аёлингни дейсан деб қатий туриб олдилар, сўнгра ажрашишга судга ариза беришга мажбур бўлдим. Орадан 3 ойча ўтгач мен ўзим ажрашишга қарши эканлигимни тушиниб етдим ва аёлимдан судни иложи борича чўзишни сўрадим(яъни судда ажрашишга норозиман деб айтишини сўрадиим). Оиламни ота онаси розилиги билан алоҳида квартирага олиб чиқиб онамдан яширинча яшай бошладик. Шунча уринишларга қарамасдан онамни кўндира олмадим судда ажрашдик лекин мен судда ҳам, унгача ҳам “талоқ ” сўзини умуман айтмаганман ва ният ҳам қилмаганман. Судни фақат онамга расмиятчилик учун қилдик. Сўнг яна 10 кун ичида қайтадан ЗАГС дан ўтдик. Сўнгра бироз вақтдан сўнг мен ўз касбим бўйча араб давлатига ишга кетдим ҳозирда 6 ой бўлди ишлаётганимга. Оилам ҳозирда мени олдимга келишяпти. Аёлим айтяптики мен борганимдан сўнг яна никоҳ ўқитасиз деб. Ахир 2 чи марта ЗАГС дан ўтгандан сўнг бирга яшадикку озми кўпми. Сиздан жуда илтимос шу масалани ечиш бўйича ёрдам беринг, фикрингизни аниқ тўлиқ айтсангиз, чунки, мен аёлимга сизни жавобингизни кўрсатаман. Бу холатга жавобингизни сиздан кутиб қоламан шунинг учун батафсил ёздим. Олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иккинчи марта ЗАГСдан ўтгандан кейин никоҳ ўқитилмаган бўлса, энди ўқитиб олганинингиз яхши. Кўнгилдаги шубҳалар ҳам кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat