Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим музораба учун маблағ таклиф қилди. Фойдани тенг ўрта бўлишга келишиб олдик. Мен пулни олиб ишни бошладим ва бир муддат ишлагандан сўнг дўстим агар яхши ҳамкор бўлса ишни кенгайтиринг (яъни музораба қилинг) деди. Шу келишув бўйича мен бошқа ҳамкор топиб у билан ҳам музораба қиламан. Ойнинг бир кунини тайин қилиб бир ойлик фойдани бўлишамиз. Пулни мен ўзим ҳам ишлатиб 100 сўм топсам 50 сўмини маблағ эгасига бераман. Мен топган ҳамкор 100 сўм фойда бўлди деб берса бундан ҳам 50 сўмини бераман. Бу ишимизда шубҳали иш йўқми. Мени қийнаган нарса мабодо зарар кўрсак кимга қанча миқдорда тушади.
Ва алайкум ассалом! Янги топган ҳамкорга сиз музорабага пул берганмисиз ёки ундан ҳам музорабага пул олганмисиз? 1-киши билан неча фоизга, 2-киши билан неча фоизга келишгансиз? Шулар ҳақида батафсиз ёзинг.