Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир инсонни биламан, у тажвидсиз дам солади. Сураларни тажвидсиз ўқиб дам солиш мумкинми?
2. Дам солганда бир бурда нонни дам солдирувчи бошидан айлантиради, кейин шу нонни итга беришни буюради, шундай қилиши мумкинми?
3. Яна қўрқоқ қиламан деб, дам солдиргани келган инсонни навда билан оғриқсиз савалайди. Шу ишлари тўғрими? У мени яқин инсоним, унинг иши нотўғри бўлса, сизлар берган жавобга асосланиб, уни бу ишидан огоҳлантираман. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан “Тиб ва дам” жузини ўқинг. Унда батафсил ёзилган. Валлоҳу аълам!