Ассалому алайкум! Устозлар, қўшнимни эри маст холатда аёлига 3талоқ берибти. Талоқ бераётганда ёнида 2нафар норасидаси бор эдикан ва талоқни эшитиб уйидан чиқмабти. Эри эса нима деганини слолмасмиш. Баъзи қорилардан сўрашса 3 киши эшитмаса талоқ тушмайди деб, масжидда никоҳ ўқитса бўлади дебди. Қўшнини 2 нафар қизи бор, яна никоҳ ўқитиб бирга яшаса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ким талоқни уч нафар одам эшитиш керак деган бўлса нотўғри айтибди. Эр талоқ қўйганини ҳатто хотини эшитмаса ҳам талоқ тушаверади. Эрнинг оғзидан чиқса бўлди. Валлоҳу аълам!