Ассалому алайкум! Ҳозир 25 ёшдаман, 8 ёшлигимда отамиз бизни ташлаб кетганлар, уйсиз пулсиз қолганмиз, онамиз ёлғиз ўзи бизларни қаттиқ қийинчиликлар билан бизни катта қилганлар, шу 17 йил мобайнида отам бизларни бирон марта холимиздан хабар олмаганлар. Энди бизлар ўсиб улғайиб уйли жойли бўлган пайтимизда отам бизларни қидириб кептилар, ахволлари жудахам хароб, алкаш бўлиб қоганлар, бир неча бор маст холда олдимга келяптилар хар сафар келганда пул сўраяптилар (менимча ароқ ичгани). Маслахат беринглар энди мен отамга қанақа муомала қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Яхши муомалада бўлинг. Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам оталик мақомида қолади. Агар отангиз оталигини қилмаган бўлса ўзи жавоб беради. Сиз фарзандлик вазифангизни қилаверинг. Ароққа пул берманг. Валлоҳу аълам!