Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

нифос пайтида жинсий алоқа

00:00 / 20.11.2009 | eski savollar | 14416
Шайх Хазратлари Зикр аҳлидан сўранг китобининг 85 сонида хайз вақтида жинсий алоқа қилганни каффороти хақида айтибсиз менинг саволим шунга ўхшаш менда шундай бир холат бўлди яъни аёлим нифосда (1-чиси) эди ва қон тўхтабди деб ғусл қилди ва шу куни алоқа қилганимиздан кейин сарғиш рангли нарса келди ва мен қон устига ётдим деб қаттиқ надомат қилдим мен юқоридаги хукмга тушаманми лекин мени унча маблағим хам йўқ мен нима қилай.Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Яна шу китобчада Албоний тўғрисидаги гапларингизни ўқиб жуда хурсанд булдик яна бир илтимосимиз борки хар-хил эшитлган узуқ-йулуқ гаплар сабабидан сиз хақингизда бироз шубҳали гумонларга бораётган эдик илтимос бизни афу этсангиз Қиёмат кунида ёруғ юз билан учрашишимиз учун Аллоҳ сиз дан ва барчамиздан рози бўлсин .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар нифос қирқ кундан кейин тўхтаган бўлса, кейин келган қоннинг эҳтибори йўқ. Оз бўлса, эҳтибори бўлади. Каффоратга маблағ йўқ бўлса, истиғфор айтасиз.- Шунинг учун ҳам, аниқ маълумотсиз бировнинг ҳақида ёмон гумон қилмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat