Ассалому алайкум! Аввало бизларга тўғри йўл кўрсатиб бораётган сиз ҳурматли инсонларга Аллоҳ ажрингизни берсин. Савол беришдан аввал қидирув бўлимидан кўп бора талоқ масаласи бўйича маълумотлар олдим. Аммо ўзимни муаммоимни ҳал қилолмаяпман. Илтимосимни ерда қолдирмайсиз деган умиддаман. Турмуш ўртоғим билан ўртамизда бўлиб ўтган келишмовчиликларда илмлари оз бўлганликлари сабабли оғизларига келган гапни қайтармасдан кўп бора "Қўйдим сени", "энди бошинг очиқ кимга тегсанг тег", "бўшсан" деб айтганлар. Бу сўзлар кетма кет айтилаверилгандан сўнг ва бу сўзлар талоқ ҳукмига ўтишини билганимдан сўнг идда сақладим. Ҳўжайиним иддани ўртасида ҳам яна "қўйдим сени кет" деб катта жанжал билан уйдан ҳайдадилар. Идда муддатим тугагандан сўнг ҳам "сен менга ҳаромсан. Бундан кейин сен билан яшасам ҳаром бўлсин"деб кетма кет айтдилар. Ҳозир баъзи имомар сизларга 3 марта қўйдим деган бўлса ман никоҳ ўқимиман деса, бошқа бири 3 талоқ тушмаган деб айтишяпти. Шайх Ҳазратларининг фатволарига кўра менга 3 талоқ тушиб бўлган деб ўйлаяпман. Ҳамма ҳар хил фикр билдирганига аросатда қолдим. Илтимос бу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Жавобингизни интизорлик билан кутаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра сизга уч талоқ тушиб бўлган. Валлоҳу аълам!