Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одоблар хазинаси китоби

00:00 / 20.11.2009 | eski savollar | 4677
Шайх хазратлари мен бир неча ой олдин "Одоблар хазинаси" китобининг 3 ва 4 чи жузларини олган эдим кейин билсам мендаги китоблар сиз ўзингиз сотилишига рухсат бермай туриб (ноқонуний йўл билан бўлса керак) олиб чиқиб сотилган китоб экан мен ушбу китобларни нима қилай биронтасига бериб юборайми ёки бошқа маслаҳат берасизми яна бундан бир неча йил олдин "хикматлар хазинаси"нинг 1-2 сонларини кўчириб ёзилган дискини олган эдим кейин "Зикр аҳли" китобчангизда "муаллифлик хуқуқлари тўғрисида"ги гапларни ўқиб ўша дискларни бир дўстимга савобини Шайх Хазратларига деган ният билан бериб юбордим илтимос шу нарсага хам рози бўлсангиз чунки унда билмас эдик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Китобни чоп қилганлардан сўрашингиз керак. Мен ўз ҳақимга розиман. Босмахонада ўғрилик ва мутаҳамлик асосида ҳаром йўл билан сиз айтганга ўхшаш иш қиладиганлар бор экан. Аммо сизга ўхшаган ҳалол кишилар ўша ҳаромхўрларнинг фош қилишди.

Топ рейтинг www.uz Openstat