Ассалому алайкум! Исо алайхиссаломга неча йил умр берилган? 33 ёшларида осмонга кўтарилганлар. Яна қиёматга яқин ер юзига тушиб, 40 йил яшар эканлар. Орадан минглаб йиллар ўтиб кетгани ҳисобга кирмайдими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Қирқ йил бу дунёда яшашларига тегишлидир. Ҳозирги ҳолатлари ғайб олами ҳисобланади. Валлоҳу аълам!