Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйдаги урф одатлар

19:02 / 24.12.2022 | Islom | 966

Ассалому алайкум! Мен Жиззах вилоятида истеъқомат қиламан, бизнинг тўйларимизда бир биридан ғалати урф одатларимиз бор, масалан: куёв келинни олиб кетиш учун уйига борганда яъни чимилдиқда куёв томининг орқасига ип тикиб қўйишади, куёвни устидан ризқли бўлсин деб, буғдой ёки гуруч сепишади ва энг қизиғи тўй тугаб бўлгач келин куёв, куёвни уйига боргач остонада олов ёқишади ва унинг атрофида қанчадир маротаба айланишади сабаби улар билан келган инс-жинслар куйиб кетиши экан. Мен буни ёши улуғ одамдан сўрадим бу урф одатлар исломда борми деб у эса ҳа бор бу урф одатлар анча йиллардан буён такрорланиб келади деди лекин мен бунга ишонмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Санаб ўтганларингизни барчаси асоссиз, асли йўқ, баъзилари исломдан аввалги оловга сиғинадиган мушриклардан қолган нарсалар. Динимиз бундай ишларни тарк қилишга чақиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat