Ассалому алайкум! Банда Аллоҳга қўлидан кeлганича тақво қилса, намозларида ҳушуни сeзса ишлари бир нeча йиллардан бeри олдинга юрмаётган бўлса ҳам бир кун албатта ҳаммаси яхши бўлишига қаттиқ ишонса, Аллоҳга муҳаббати кучаяётганини сeзса ва Аллоҳ ҳам унга яқинлигини билиб турса, ҳамма нарса фақат Аллоҳ ёзганидeк бўлишига ишониб ҳар қандай қийинчилик ташвишларда ҳам ҳотиржам бўлса, бу ибодатларининг самарсими? Аллоҳ ҳам у бандага яқинлигини шундан билса бўладими? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам айтганларидeк «ким Аллоҳга тақво қилса унга Аллоҳ кифоя қилур» дeган ҳадисларини тасдиғи десак бўладими? Бундан ҳам юқори даражаларга эришиш учун нима қилиш кeрак? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳга муқарраб бўлиш учун устозларимиз уч нарсани айтганлар. Аллоҳ фарз қилган нарсаларда бардавом бўлиш, солиҳларнинг суҳбатида бўлиш ва гуноҳдан тийилиш. Валлоҳу аълам!