Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ таоло сизни Ўз паноҳида асрасин! Китоб дўконларингиз сони ортиб бормоқда Аллоҳга шукр! Аммо бизнинг Қўқон томонларда ҳали очилмади. Бозорларда ҳозир сотилмай қўйди. Бир дўконда бор экан, лекин жуда ҳам юқори нархларда сотилмоқда. Тошкентлик танишларимдан илтимос қилиб харид қилмоқдаман. Албатта буни ўзига яраша қийинчилик ва оворагарчиликлари бўлмоқда. Китоб дўконингизни ушбу шаҳарда ҳам очилиши мумкинми? Агар имкон бўлса уни ишини ўзим юритиб берардим. Бу борада барча ишларга тайёрман! Жуда ҳам мамнун бўлардик. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!