Ассалому алайкум! Коллежга ўқиб юрган пайтларим Онам оилада умумий фойдаланишмиз учун кўпроқ мени ўйлаб бўлса керак компютер олиб берганлар. Орадан бир неча йил ўтиб жияним ақлини таниб бошланғич синфда ўқийдиган пайтлари эди адашмас мендан қачон шу компьютериззи манга совға қиласиз деб сўраганда мен унга, янги ноутбок сотиб олай кейн деб айтган эдим. Бунга анча йил (6 йил балки ундан кўп) бўлди. Яқинда янги ноутбок сотиб олдим ва жиянимга, бу компьютер аслида мани мулким эмаслигини ва олдин илмсизлик билан айтганлигимни тушунтирдим. Ҳозирда бу эски 11 йиллик компьютер ўрнига агар Қуръондан 1 пора ёд олсанг 1млн бераман деб ваъда бердим. Илтимос ҳолат юзасидан йўл йўриқ кўрсатсангизлар.
2). Жиянимни Қуръонга иштиёқи пастроқ, мабодо агар ман вафот этиб кетганимдан кейин қачонлардир ёдласа унда бўйнимда 1млн қарз бўлиб қолиб кетмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Онангиздан сўранг.
2). Вафот этганингиздан кейин қолмайди. Валлоҳу аълам!